Андижонда 37 киши заҳарлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида одамлар заҳарлангани ҳақида хабар берилганди. Санитария эпидемология хизмати 37 киши заҳарланганини тасдиқлаган. Вилоят прокуратураси ҳам хабар юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Таъкидланишича, 6 июль куни Қўрғонтепа туманиьИжтимоят МФЙ Бўстон кўчасида яшовчи фуқаро Ғ.М. Қўрғонтепа туман юқумли касалликлар шифохонасига ҳолсизлик, кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриғи ва ич кетишидан шикоят қилган.

Шу куннинг ўзида яна 26 нафар фуқаролар соғлиғида юқоридаги белгилар билан туман юқумли касалликлар шифохонасига мурожат қилган. Беморларга ўткир гастроэнтерит ташхиси билан шошилинч тиббий муолажалар ўтказилган, ҳозирда барча беморларнинг умумий аҳволи қониқарли.

Заҳарланишга сабаб бўлган ҳолатларни аниқлаш бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида беморларнинг барчаси 5–6 июль кунлари туман марказида жойлашган тез тайёрланадиган егуликлар билан савдо қилувчи шохобчадан нонбургер ва хот-дог сотиб олиб истеъмол қилганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан 7 июль куни Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ «Bugun.uz»га Андижоннинг Қўрғонтепа туманида аҳоли орасида фаст-фуддан заҳарланиш ҳолати кузатилаётгани айтилган видео келиб тушганди.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистонда ичимлик суви заҳарлангани рад этилган. Шунингдек, Тошкент вилоятидаги боғчада болалар оммавий заҳарлангани юзасидан 6 кишига айблов эълон қилинган.

Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Жаҳон18:51 | 16.8.22
Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди