Андижонда фаст-фуддан 37 киши заҳарлангани тасдиқланди

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида одамлар заҳарлангани ҳақида хабар берилганди. Санитария эпидемология хизмати 37 киши заҳарланганини тасдиқлади.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 6 июль куни соат 12:10 атрофида туман Юкумли касалликлар шифохонасига 2006 йилда туғилган фуқаро Ғ. М ўзида кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи ва ич кетиши шикоятлари билан мурожаат қилган. Беморга зарурий тиббий муолажалар ўтказилиб, касаллик сабаблари ўрганилганда бемор туман марказидаги овқатланиш шахобчасидан нонбyргер истеъмол қилгани аниқланган.

Шу куннинг ўзида соат 18:30 га қадар яна 16 киши юқоридаги шикоятлар билан туман Юкумли касалликлар шифохонасигага мурожаат қилган. Барча беморларнинг ошқозони ювилиб зарур тиббий муолажалар ўтказилган. Хозирда беморларнинг умумий ахволи қониқарли.

Уларга ўткир гастроэнтерит ташхиси қўйилган. 6 июль 23:00 холатига шифохонага жами 37 нафар бемор мурожаат қилган бўлиб, уларнинг 17 нафари даволанмоқда, қолган 20 нафари умумий холатига кўра, тиббий кузатувга олинган. Касалликка сабаб бўлган омилларни аниқлаш мақсадида овқатланиш шахобчасида эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Келтирилишича, 3 та шахобча фаолияти шу кунинг ўзида вақтинчалик тўхтатилган ва махсулотлар тайёрлаш хонаси хамда омборхонадаги махсулотлардан намуналар олиниб, Қўрғонтепа туман Санэпидхизмат лабораториясига текшириш учун юборилган.

Аввалроқ «Bugun.uz»га Андижоннинг Қўрғонтепа туманида аҳоли орасида фаст-фуддан заҳарланиш ҳолати кузатилаётгани айтилган видео келиб тушганди.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди