«​Artel» «M.Video-Eldorado» билан шартнома имзолади

«Artel» компанияси Россиянинг электроника ва маиший техника бозоридаги энг йирик чакана сотувчиларидан бири ҳисобланган «M.Video-Eldorado» билан шартнома имзолади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Artel» ахборот хизмати

Музокаралар натижасига кўра, «Artel» компанияси «M.Video-Eldorado» билан маиший техника етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. «Holodilnik.ru» тижорат директори Алексей Погудаловни «Kommersant.ru»га берган интервьюсида, «Artel» тўғри стратегия орқали Россия бозорини 3 фоиздан 5 фоизгача эгаллаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

Июль-август ойларида совуткичлар, музлаткичлар, кир ювиш машиналари, телевизорлар, печкалар, чангютгичлар ва кондиционерлар ўртача нарх оралиғида биринчи бўлиб сотувга чиқарилади. Йил охиригача эса 16 турдаги маҳсулотларни 100 тагача кенгайтириш режалаштирилган.

Таъкидланишича, «Artel» компанияси маҳсулотларини Ўзбекистоннинг ички бозори билан бирга МДҲ, Яқин Шарқ, Шимолий Африка мамлакатларига экспорт қилади. Шу билан бирга «Artel» «Samsung», «Shivaki», «Viessmann» компанияларининг минтақавий ҳамкори ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни «M.Video-Eldorado» гуруҳи бошқарув директори Сергей Ли «Artel»га келганди. У ташриф давомида компания раҳбарияти билан ҳамкорлик масалаларида музокаралар олиб борганди. Бундан ташқари, меҳмонлар ишлаб чиқариш корхоналари билан яқиндан танишганди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрди — фото
Жамият20:15 | 10.8.22
Шавкат Мирзиёев Тошкент архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрди — фото
Қашқадарёда фуқаронинг суратларини интернетда тарқатмаслик учун 500 доллар ва тилла тақинчоқ олган шахс ушланди
Жамият19:54 | 10.8.22
Қашқадарёда фуқаронинг суратларини интернетда тарқатмаслик учун 500 доллар ва тилла тақинчоқ олган шахс ушланди
Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Жамият19:36 | 10.8.22
Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Жамият19:17 | 10.8.22
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди