14:44 | 07.07.22 199

Беларусь ун ва гречка экспортини тақиқлади

Чекловнинг амал қилиш муддати маълум бўлди

Беларусь ҳукумати мамлакатдан ун ва гречка олиб чиқишни тақиқлади. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «kg.ua»

Тегишли фармонни бош вазир Роман Головченко имзолаган. Ушбу чора мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўрилган.

«Дўконлар пештахталарида бундай товарлар етарли, аммо ҳукумат маҳсулотларнинг мавжудлигини таъминлаш устида ишламоқда», — деган Монополияга қарши тартибга солиш вазирлиги.

Чекловлар уч ой давомида амал қилади. Буғдой уни ва гречка экспорт қилишни тақиқлаш март ойида жорий қилиниб, кейин эса бекор қилинганди.

Аввалроқ Қозоғистон ун ва буғдой экспортига қўйилган чекловни узайтирганди. Шунингдек, Ўзбекистонда қатор озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига тақиқ қўйилганди.