Бухородаги 7 та маданий мерос объекти Ислом олами маданий мероси рўйхатига олинди

Марокко қироллиги, Работ шаҳрида жойлашган ICESCO бош қароргоҳида 3–6 июль кунлари ташкилот ислом оламининг 10-сессияси бўлиб ўтди. Мазкур сессияда Бухорода жойлашган 7 та маданий мерос объектлари ислом олами маданий мероси рўйхатига олиниб, сертификатлар топширилди, дея хабар бермоқда Маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, Исмоил Сомоний мақбараси, Чор Бакр, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Мағоки Аттор масжиди, Пойи калон ансамбли, қадимги Пойкент шаҳри қолдиқлари ва Тошсарой мадрасасига тегишли сертификатлар ICESCO бош директори Салим Ал Малик томонидан топширилган. Шунингдек, Ўзбекистон тарихига оид обидаларнинг ICESCO рўйхатига олиниши бой маданий меросни бутун дунёга тарғиб этишда, хусусан, Ислом оламида Ўзбекистон маданияти янада танилишида катта аҳамият касб этади.

Хабарга кўра, Маданий мерос агентлиги давлатдаги бой маданий мерос объектларини, хусусан дин ва маданият ривожида катта ўрин тутган обидалар тарғиботини юритиш ҳамда маданий меросни сақлашда халқаро грантларни жалб этиш учун исломшунос олимлар иштирокида халқаро конференция ва амалий учрашувлар ташкил этишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон UNESCO’нинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасига аъзо бўлганди.

Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Жаҳон18:51 | 16.8.22
Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди