Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон лавозимидан кетишини эълон қилди

Борис Жонсон Буюк Британия бош вазири ва Консерватив партия раҳбари лавозимини тарк этишга қарор қилганини айтди. Бу ҳақда «CNBC» хабар берди.

Фото: «RTVI»

Қайд этилишича, у янги бош вазир сайланмагунча партия ва ҳукумат раҳбари вазифасини бажариб туради.

Унинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида партиянинг янги раҳбарини танлаш жараёни бошланади. «Британия ҳукумати истеъфога чиққанидан кейин Украинани қўллаб-қувватлайди», — дея қўшимча қилган Жонсон «дунёдаги энг яхши ишни» тарк этганидан афсусда эканини билдириб.

Борис Жонсон 2019 йилнинг 24 июлидан бери Буюк Британия бош вазири, 2019 йилнинг 23 июлидан буён эса Консервативлар партияси етакчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Бирлашган Қироллик ҳукуматининг 50 нафардан ортиқ аъзолари унга қарши даъволар туфайли ўз лавозимларини тарк этганди. Жонсон вазирлар маҳкамаси аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда ўз лавозимини тарк этмоқчи эмаслигини айтганди. Британия қонунларига кўра, бош вазир лавозимини бўшатишнинг учта йўли мавжуд:

  • у ўзи истеъфога чиқиши керак;
  • ҳукумат ҳақиқатан қулаши керак;
  • агар олдинги жанжалларнинг янги фактлари пайдо бўлса (Жонсон мисолида, пандемия давридаги базмлар).
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди