Фарғонада «Labo»нинг дарахтга урилиб ёниши оқибатида икки киши жароҳатланди
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 7 июль куни «Labo»нинг дарахтга урилиб, ёниши оқибатида 2 киши жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, шу куни 05:30 да туманнинг Кўл элаш МФЙ, Қўқон-Яйпан йўлининг Элаш кўчасида ҳаракатланиб кетаётган «Labo» юк автомобили 1982 йилда туғилган Ш.Х харакатланиш вақтида бошқарувни йўқотиб йўл четидаги чинор дарахтига урулиши оқибатида ёниб кетган.
Ёнғинга ёнғин-қутқарувчилар 05:40 да етиб бориб, 05:41 да ўраб олган ва 05:44 да ўчирган.
Воқеа оқибатида 2 нафар фуқаро енгил тан жароҳати билан Ўзбекистон тумани марказий шифохонасига ётқизилган. Ҳозирда соғлиғи яхши.
Аввалроқ Самарқанд вилояти Нуробод туманида 6 май куни ҳайдовчиси ухлаб қолган «Nexia-2» бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетганди. Шунингдек, Жиззахда ЙТҲга учраган «Cobalt» ёниб кетгани хабар қилинганди. Ҳайдовчининг елка, ўнг қўл кафти ва юз қисми куйган.



