Ҳиндистон Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди
Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди. Тегишли баёнот вазирлик сайтида эълон қилинди.

Баёнотга кўра, вазирлик Ўзбекистондаги воқеаларни диққат билан кузатиб борган ва мамлакатдаги вазият тезроқ барқарорлашишига ишонади.
«Биз ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия билдириб, жароҳатланганлар тузалиб кетишини сўраймиз. Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳуқуқ-тартиботни тиклаш ва ҳар қандай вазият янада кескинлашувининг олдини олиш бўйича қандай қадамлар қўйилганини кўрдик. Ўзбекистоннинг яқин ва дўстона ҳамкори сифатида вазият тезроқ барқарорлашишига умид қиламиз», — деган вазирлик матбуот котиби Ариндам Багчи.
Шунингдек, у Ҳиндистон «Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар жараёнини, жумладан, Қорақалпоғистондаги сўнгги воқеаларни кузатиб боришини» таъкидлаган.
Аввалроқ АҚШ Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабат билдирганди. Шунингдек, Россия Қорақалпоғистондаги воқеаларни баҳолаган.


