9:47 | 07.07.22 483

Нукусда технопарк ташкил этилади

Энергия тежамкор экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш асосий йўналишлардан бири ҳисобланади

Президентнинг «Қорақалпоғистон Республикасида Нукус технопарки махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.

Фото: «texnopark.uz»

Қарор билан «Нукус» эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида Нукус технопарки махсус саноат зонаси 30 йил муддатга ташкил этилади. Халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш технопарк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Таъкидланишича, 2023–2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида технопаркнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан капитал қўйилмалар лимитлари ажратилади.

Технопарк ҳудудида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини йўлга қўйиш орқали инвестиция фаолиятини рағбатлантириш ва ривожлантириш чоралари кўрилади.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда Ёш олимлар академияси ва Ёшлар технопарки ташкил этилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилгани, Янги Ўзбекистон университети очилиши ва барча ҳудудларда «Ёшлар ойлиги» ташкил этилгани ҳақида хабар берилган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 436
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 258
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 958
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 461
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 422
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 467