Олмалиқда махсус мактаб ўқитувчиларига ўқувчи топиш топширилгани ҳақида хабар тарқалди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатда ўқитувчиларга ўқувчи топиш топширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова муносабат билдирди.

Фото: Yandex / Иллюстратив

Хабар қилинишича, Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернат Тошкент вилоятидаги кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган ягона муассаса ҳисобланади. Мактаб интернатга болалар Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.
Шунингдек, Сирдарё вилоятида ҳам бу йўналишдаги ихтисослаштирилган муассаса мавжуд бўлмагани сабабли ушбу вилоятдаги эшитишида нуқсони бўлган болаларни ҳам таълим билан қамраб олади.

Кар ва заиф эшитувчи болаларни таълимга жалб қилиш ва тўлиқ қамраб олиш учун микроҳудуд (Тошкент вилояти) бўйича шаҳар ва туманлар соғлиқни сақлаш бўлимларидан шу тоифадаги болалар рўйхати олинади ва мактаб ёшидаги болалар таълимга жалб қилинади. Педагог ходимларга дарс тақсимоти амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, шакллантирилган синфлар сонидан келиб чиқиб тақсимланади.

«Эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг таълимдан четда қолишини олдини олиш мақсадида ушбу тоифадаги фарзандлари бор ота-оналарга умумий ўрта таълим мажбурийлигини ва бу болаларнинг таълим олишлари учун етарли шароитлар мавжудлигини тарғиб қилиш ҳамда тушунтириш ишларини олиб бориш ижобий натижа беради.

Ўрганишлар натижасида мактаб раҳбарияти томонидан ўқитувчиларга ўқувчи топиш юзасидан топшириқ берганлиги ўз тасдиғини топмаганини маълум қиламиз», дейилган муносабатда.

Аввалроқ Ўзбекистонда мактаблардаги кечки тадбирларга ўқитувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланиши хабар қилинганди. Шунингдек, Наманганда мактаб ўқитувчилари пахта теримига мажбурий олиб чиқилгани айтилган.

Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди