Озарбайжон ҳам Ўзбекистоннинг тинчликни таъминлаш бўйича ишларини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов 6 июль куни Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Ajourmag»

Маълум қилинишича, икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. Шунингдек, Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштиришга томонларнинг тайёрлиги тасдиқланган.

Вазирлар келгуси тадбирлар жадвали, шу жумладан, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Озарбайжон–Туркия шаклидаги уч томонлама учрашув ташкил этиш юзасидан келишиб олган.

Байрамов Қорақалпоғистонда тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни Озарбайжон тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган. Давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши ҳар қандай ҳаракатларга йўл қўймаслик муҳимлиги қайд этилган.

Аввалроқ Эрон Ўзбекистонни Қорақалпоғистондаги вазият бўйича қўллаб-қувватлаганди. Шунингдек, Россия президенти Қорақалпоғистон бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақида гапирган. Эрдўғон ҳам Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда Қорақалпоғистон борасидаги саъй-ҳаракатларни олқишлаган.

Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди