Ўзбекистон UNESCO’нинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасига аъзо бўлди

Ўзбекистон UNESCO бош қароргоҳида (Парижда) бўлиб ўтаётган «Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги конвенцияга аъзо бўлган давлатлар бош ассамблеясининг 9-сессиясида Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитага аъзоликка сайланди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Президент томонидан Ўзбекистонда номоддий маданий меросни қадрлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар халқаро майдонда ўз самарасини берди. Бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири, UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссия раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигида Ўзбекистоннинг доимий ваколатхонаси саъй-ҳаракати билан мамлакат Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитага 4 йилга (2022-2026) аъзо бўлди.

«UNESCO штаб-квартирасида бўлиб ўтган номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенсияга аъзо давлатлар бош ассамблеясининг 9-сессияси Ўзбекистон учун унутилмас бўлди.

Давлатимиз илк бор Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитага аъзоликка сайланди.Бу биз учун ҳам фахр, ҳам масъулият. Ўзбекистон, албатта, ўзига билдирилган юксанч ишончни оқлайди», — деди Азиз Абдуҳакимов

Таъкидланишича, UNESCO’нинг иккинчи минтақавий сайлов гуруҳида (Шарқий Европа ва МДҲнинг айрим давлатлари) иккита бўш ўрин учун бешта номзод – Ўзбекистон, Болгария, Босния ва Герцеговина, Словакия ҳамда Эстония ўзаро кураш олиб борган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон учун энг кўп давлат овоз берган — 105. Бошқа рақобатчи давлатлар қуйидагича овоз олган: Словакия (94 — иккинчи бўш ўринга сайланган), Эстония (69), Болгария (26), Босния ва Герцеговина (9).

Маълумот ўрнида, Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг асосий вазифалари Конвенция мақсадларини илгари суриш, илғор тажрибалар бўйича йўл-йўриқ кўрсатиш ва номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари бўйича тавсиялар беришдан иборат.

Қўмита иштирокчи-давлатлар томонидан номоддий меросни рўйхатга киритиш тўғрисидаги сўровларни, шунингдек, дастурлар ва лойиҳалар бўйича таклифларни кўриб чиқади. Қўмита халқаро ёрдам кўрсатишга ҳам масъулдир.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмита Конвенцияни амалга оширишга тайёргарлик кўради, асосан, оператив кўрсатмалар тўпламини ва Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш режасини ишлаб чиқиш Конвенциянинг 25-моддасида белгиланган. У ушбу ҳужжатларни Бош Ассамблеяга тасдиқлаш учун тақдим этади.

Ҳозирги кунга қадар UNESCO конвенциясига 180 та давлат аъзо бўлган. Ўзбекистон ушбу конвенцияга 2008 йилда қўшилган. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистоннинг 10 та миллий ва кўп миллатли қадриятлари инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилган.

Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди