Ўзбекистонда фарзандлари хусусий мактабларга борадиганларнинг тўловлари даромад солиғидан озод этилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилиши кутилмоқда. Бу бўйича қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг 7 июль кунги ялпи мажлисида кўриб чиқилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, «Солиқ ва божхона қонунчилиги, шунингдек, солиқ ва божхона имтиёзларининг қўлланилишини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи, иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилинган.

Бу қонун лойиҳаси билан мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкаси 15 фоиздан 10 фоизга туширилиши, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилиши, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун солиқ имтиёзлари берилиши ва алоҳида солиқ режими жорий этилиши назарда тутилган.

Аввалроқ Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳаси ишлаб чиқилганди.

Мазкур тараққиёт стратегиясида ҳам нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг 3 миллион сўмгача бўлган тўловларини даромад солиғидан озод этиш назарда тутилганди.

Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди