Ўзбекистонда Ҳайит кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
«Ўзгидромет» Ўзбекистонда Ҳайит кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 9 июлда кечаси 16–21 даража, кундузи 30–35 даража, 10–12 июлда кечаси 18–23 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 9 июлда кечаси 20–25 даража, кундузи 32–37 даража, 10–12 июлда кечаси 20–25 даража, кундузи 34–39 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи 9 июлда 30–35 даража, 10–12 июлда 32–37 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 34–39 даража бўлади.
Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи 9 июлда 30–35 даража, 10–12 июлда 32–37 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10—15 даража, кундузи 21–26 даража бўлади.


