Ўзбекистонда ўтган олти ойда бюджетга тушган солиқ тушумлари миқдори маълум бўлди

Давлат солиқ қўмитаси солиқ хизмати органлари томонидан бюджетга туширилган тушумларни эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, 2022 йилнинг биринчи ярмида бюджетга солиқ тушумлари 71 триллион сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг шу даврига (61,4 триллион сўм) нисбатан 15,7 фоизга ўсган.

Солиқ тўловчиларга солиқ юкининг пасайтирилиши ҳисобига солиқ базасининг кенгайиши ҳамда солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши, шунингдек тадбиркорлик субектлари иқтисодий фаоллигининг ортиши солиқ органлари назоратидаги тушумлар ўсишини таъминлаган.

Ўсиш суръати энг юқори бўлган ҳудудлар қуйидагилан бўлган:

1. Тошкент шаҳри — 43,5 фоиз (9,9 триллион сўм);
2. Фарғона вилояти — 39,1 фоиз (2 триллион сўм);
3. Самарқанд вилояти — 36,1 фоиз (1,9 триллион сўм);
4. Бухоро вилояти — 35,7 фоиз (1,5 триллион сўм);
5. Сурхондарё вилояти — 34,1 фоиз (1,2 триллион сўм).

Аввалроқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ўзбекистонда солиқ турлари бўйича имтиёзга эга Топ-10 корхоналар рўйхатини очиқлаганди. Шунингдек, Ўзбекистонда «Soliq» мобил иловаси орқали мурожаатлар йўллаш сонига чеклов ўрнатилаётгани хабар берилганди.

Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Жамият23:57 | 28.9.22
Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев