9:34 | 07.07.22 276
Ўзбекистонда қанча маданий мерос объекти борлиги айтилди
Ёдгорликлар 4 тоифага ажратилган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада жами моддий маданий мерос объектлари сони 8210 тани ташкил этган.

Шундан:
- археология ёдгорликлари — 4797 та;
- архитектура ёдгорликлари — 2266 та;
- монументал ёдгорликлар — 617 та;
- диққатга сазовор жойлар — 530 та.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Ўзбекистонда маданий мерос объектлари рақамли платформаси яратилиши, маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича биринчи лаборатория ташкил этилгани ҳамда 2 та ОТМда Маданий мерос объектларини асраш факультети очилиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Танзила Норбоева айрим маданий мерос объектларининг номи бор-у, ўзи йўқ экани ҳақида гапирган.