«Қорақалпоғистонга янги раҳбар деб эълон қилмоқчи бўлган». Даулетмурат Тажимуратов иши бўйича янги маълумотлар эълон қилинди

Қорақалпоғистон комендатураси вакили Зафар Алимов Нукусдаги воқеалар ҳамда ҳозирги ҳолат ҳақида батафсил маълумот берди, деб ёзмоқда ЎзА.

Кадр: YouTube

Унинг сўзларига кўра, 1 июль куни соат 14:00 да Тажимуратов Даулетмурат Мирзамуратович Нукус шаҳри Қум овул МФЙда жойлашган Салмен ота масжиди ёнида жума намозини ўқиб чиқаётган фуқароларга мурожаат қилиб, 5 июль куни соат 17:00 да митингга чиқишга чақирган. Унинг чақириғи ёзилган видеолавҳалар тарафдорлари томонидан интернет тармоғига жойлаштирилиб, тарқатилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган маъсул ходимлари томонидан Даулетмурат Тажимуратов аҳолини митингга чақиришдан кўзланган мақсади нима эканини аниқлаш ва митинг ўтказиш тартибини тушунтириш ҳамда профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида Нукус шаҳар ИИО ФМБга олиб кетилган.

Шундан сўнг 20–25 нафар фуқаро Д.Тажимуратов ҳибсга олинди деб, Қорақалпоғистон ИИВ 2-сон Тергов ҳибсхонаси олдига йиғилган ва Нукус шаҳри Мир кўчаси бўйлаб Т.Қайипбергенов кўчаси орқали Марказий деҳқон бозори томонга қараб норозилик юришини амалга оширган. Йўл-йўлакай улар бошқа фуқароларни ҳам ўзлари билан бирга юришга чақирган. Намойишчилар сони ортиб, қисқа вақт ичида 10 мингга етган.

Шу фурсатда фуқароларни тинчлантириш учун тегишли чоралар кўрилиб, воқеа жойига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурод Камолов, ички ишлар вазири А.Оринбаев ва бошқа раҳбарлар етиб борган. Улар билан учрашиб, талабларини эшитган.

Жўқорғи Кенгес раисига фуқаролар Д.Тажимуратовни шу ерга олиб келиш талабини қўйишгандан сўнг у ерга Д.Тажимуратов олиб келинган. Намойишчилар оломондан фойдаланиб, Жўқорғи Кенгес раиси Мурод Камаловнинг хизмат автомашинасининг том қисмига Д.Тажимуратовни чиқариб, унга тўн кийдириб, янги раҳбар деб эълон қилмоқчи бўлган.

Йиғилганлар билан музокоралар олиб борилишига қарамасдан, улар амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартириш, ҳокимиятни босиб олиш, қонуний тайинланган ҳокимият вакилини четлатиш мақсадида Жўқорғи Кенгеси биноси томон қараб ҳаракатланган. Улар ҳаракат давомида ўзлари билан турли ёғоч таёқ, тош, темир жисмларни кўтариб, ҳарбий хизматчиларга фаол қаршилик кўрсатган. Шунингдек, тартиббузарлар ҳарбий хизматчиларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, улардан махсус воситаларини тортиб олишга уринган.

Оломонни Жўқорғи Кенгес биноси атрофида оммавий тартибсизликлари уларга тушунтириш ишлари олиб борилиши, ХМҚОларнинг куч воситалари тақсимлаб қўйилиши, махсус воситаларнинг ўз вақтида тўғри қўлланилиши натижасида бартараф этилишига эришилган.

2 июль куни эса соат 08:00 да Тажимуратов Даулетмуратнинг яшаш хонадони олдида 70 нафар маҳалла аҳолиси тўпланган. Тезкор кўрилган чоралар натижасида улар соат 08:40 да тарқатиб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистондаги намойишлар пайтида қанча фуқаро вафот этгани маълум бўлганди. Шунингдек, тартибсизликлар вақтида қанча киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.

Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Жаҳон18:51 | 16.8.22
Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди