Рамзан Қодиров ўзининг Украинадаги навбатдаги вазифасини айтди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров мамлакатдан Украинага қочган «террорчилар» қолдиқларини йўқ қилиш навбатдаги вазифаси эканини айтди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: «РБК»

Қодиров Луганскнинг «озод этилиши»ни тарихий ва муҳим ютуқ деб атаган. Бироқ чеченлар учун «ҳарбий операция» давом этаётганини қайд этган.

«Биз, агар керак бўлса, Киевга етиб бориш ва бир пайтлар Чеченистондан қочган ‘террорчилар‘нинг қолдиқларини тугатиш имконияти берилишига умид қиламиз», — деган давлат раҳбари.

Қодировнинг сўзларига кўра, қочиб кетган террорчилар қидирувга берилган ва ҳозирда Киевда.

«Биз учун асосий масала Чеченистондан қочиб кетганлар билан ҳисоб-китоб қилиш. Биз уларни анчадан бери қидирмоқдамиз», — дея қўшимча қилган Қодиров.

Аввалроқ Рамзан Қодиров Украинадаги «махсус операцияни» тугатиш шартини айтганди. Шунингдек, Қодиров Польшага ҳужум қилиш билан таҳдид қилганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади