Россияда чақалоғини пакетга солиб, дарёга отган ўзбекистонлик аёлга суд ҳукми ўқилди

Россиянинг Санкт-Петербург суди туғилган қизини ўлдирган ўзбекистонлик аёлни 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Flickr» / Иллюстратив

Аёл Россия Жиноят кодексининг 106-моддаси «Янги туғилган чақалоқни она томонидан ўлдириш»да назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилган. Суд 2021 йил 20 сентябрь куни аёл Колпино шаҳридаги Изҳора дарёси қирғоғидаги Володарский майдонида ёлғиз ўзи қиз дунёга келтирганини аниқлаган. Текширув шуни кўрсатдики, қизда нуқсонлар бўлмаган, аёл тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилмаган. У қизини полиэтилен пакетга солиб, тугун билан боғлаб, боланинг кислород таъминотини узиб, дарёга улоқтирган.

Судланувчи пакет қирғоқдан кўриниб қолганини кўриб, сувга тушиб, ичида бола бор пакетни яна дарёга отган ва жиноят жойини тарк этган. Икки кундан сўнг чақалоқнинг жасади топилган, бир ҳафта ўтиб эса қотилликда гумон қилиниб, аёл қўлга олинган.

Аввалроқ Россияда Ўзбекистон фуқароларининг боласи 7-қаватдан тушиб кетиб, ҳалок бўлганди. Шунингдек, мамлакатда яна бир Ўзбекистон фуқароларининг 3 яшар қизи 2-қаватдан тушиб кетганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади