Шавкат Мирзиёев кимё саноатига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди — фото

Шавкат Мирзиёев 7 июль куни кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги қарори асосида тармоқ диверсификация қилиниб, янги маҳсулотлар ўзлаштирилгани ҳақида ахборот берди. Натижада охирги 3 йилда ишлаб чиқариш 1,5 баравар, экспорт эса 2 баравар ошган.

Асосийси, илгари сурункали зарар билан ишлаган бу тармоқ 2021 йилни 1,6 триллион сўм соф фойда билан якунлаган. 2022 йилнинг олти ойида жамият корхоналари томонидан қарийб 7 триллион сўмлик маҳсулот тайёрланиб, ишлаб чиқариш 11 фоиз ўсган. 218 миллион долларлик товарлар экспорт қилинган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йил якунигача ишлаб чиқаришни 14 триллион сўм, экспортни 425 миллион долларга етказиш режалаштирилган. Бунинг учун иккинчи ярим йилликда 650 минг тонна азотли, 70 минг тонна фосфорли ва 120 минг тонна калийли ўғитлар ҳамда 80 минг тонна поливинилхлорид ишлаб чиқариш мўлжалланган.

Давлат раҳбари тармоқ корхоналари самарадорлигини ошириш ва уларни трансформация қилиш бўйича тизимли ишлаш кераклигини таъкидлади. Энергияни тежаш ва маҳаллийлаштириш орқали таннархни 6 фоизгача камайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тақдимотда галдаги истиқболли лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди. Қайд этилганидек, йил якунига қадар 400 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 9 та лойиҳа ишга туширилади. Жумладан, “Навоийазот”да метилцеллюлоза, техник газ, суюқ минерал ўғитлар, Чирчиқ кимё технопаркида кўпикли полипропилен, органик ўғитлар ва полимер маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Президентимиз янги лойиҳаларни фақат хусусий инвестициялар иштирокида амалга ошириш зарурлигини таъкидлади. 5 та кимё кластерида камида 1 миллиард долларлик лойиҳалар портфелини шакллантириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, акциядорлик жамиятига қарашли корхоналарни хусусийлаштиришни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Аввалроқ Президент бошчилигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказиланди.

Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди