Шри-Ланка бош вазири мамлакатни банкрот деб эълон қилди

Шри-Ланка бош вазири Ранил Викрамасингхе мамлакатни банкрот деб эълон қилди. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Вазир Халқаро валюта жамғармаси билан инқирозга учраган иқтисодиётга ёрдам кўрсатиш бўйича музокаралар ўта оғир шароитда кечаётганини айтган.

«Биз музокараларда банкрот давлат сифатида иштирок этмоқдамиз. Шу сабабдан олдинги музокараларга қараганда қийинроқ вазиятга дуч келамиз», — деган вазир мамлакат парламентида сўзлаган нутқида.

Викрамасингхе банкротлик сабабли ҳукумат Шри-Ланка учун алоҳида қарз барқарорлиги режасини тақдим этиши кераклигини айтган.

Таъкидланишича, мамлакат етмиш йил ичида энг оғир молиявий инқирозни бошидан кечирмоқда. Бу унинг валюта захиралари рекорд даражада пасайганидан кейин содир бўлган ва мамлакатда асосий импорт товарлари, жумладан озиқ-овқат, дори-дармон ва ёқилғи учун тўлашга доллар қолмаган.

Шри-Ланка энергетика вазири Канчана Виджесекеранинг Украинадаги уруш вазиятни янада оғирлаштиргани, глобал инқироз туфайли орол давлати ёқилғи тақчиллигига дуч келгани, озиқ-овқат нархи ҳам кўтарилганини таъкидлаган.

Мамлакат пойтахти Коломбода бошқа йирик шаҳарлар каби юзлаб одамлар ёқилғи учун соатлаб навбатда туришга мажбур. Шу билан бирга, улар вақти-вақти билан полиция ва ҳарбийлар билан тўқнашади.

Аввалроқ дунёда глобал иқтисодий инқироз юз бериши мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, Путин глобал иқтисодий инқирозга нима сабаб бўлаётганини айтганди.

Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Жамият15:16 | 26.9.22
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео