Сурхондарёда 337 млн сўмлик истеъмолга яроқсиз дорилар йўқ қилинди — фото

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси, туман, шаҳар бўлимлари суд қарорларига асосан фуқаролар ва айрим тадбиркорлар ноқонуний олиб кирган, тегишли ҳужжат ҳамда рухсати мавжуд бўлмаган маҳсулотларни йўқ қилмоқда.

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, навбатдаги ана шундай тадбирда Термиз тумани Каттақум массивидаги махсус полигонда жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш учун бюронинг вилоят бошқармаси ҳамкор ташкилотлар ва холислар иштирокида 10 турдаги 337 миллион сўмлик истеъмолга яроқсиз дори воситалари, 30 дона алькоголь ва белгиланган тартибга кўра акциз маркаланмаган 10 қути тамаки маҳсулотини зарарсизлантирган.

Фото: ЎзА

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг ўтган даврида МИБ вилоят бошқармаси, туман, шаҳар ҳудудий бўлимлари тегишли тартибда мазкур тоифадаги 1 миллиард 912 миллион 506 минг сўмлик истеъмолга яроқсиз товар-моддий бойликларни йўқ қилган. Зарарсизлантирилган маҳсулотларнинг 469 миллион 300 минг сўмлиги оргтехника, 988 миллион 378 минг сўмлиги алкоголь маҳсулотлари, 414 миллион 527 минг сўмлиги тамаки, 644 минг сўмлиги озиқ-овқат товарлари, 377 миллион 856 минг сўмлиги бошқа турдаги истеъмолга яроқсиз товар-моддий бойликлар ҳисобланади.

Фото: ЎзА

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, давлат даромадига ўтказилиши белгиланган мол-мулкларнинг арзонлаштирилган савдо дўконлари орқали сотилишидан тушган маблағнинг 679 миллион 731 минг сўми «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» махсус жамғармаларига ўтказиб берилган.

Аввалроқ Тошкентда 1,5 миллиард сўмга яқин ноқонуний товарлар йўқ қилинганди. Шунингдек, Андижонда 650 млн сўмлик яроқсиз дори воситалари йўқ қилингани ҳақида хабар берилганди.

Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?
Жаҳон14:37 | 16.8.22
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?
Япония бош вазири мамлакат ҳеч қачон уруш қилмаслигига қасам ичди
Жаҳон13:37 | 16.8.22
Япония бош вазири мамлакат ҳеч қачон уруш қилмаслигига қасам ичди