Тожикистон Ўзбекистондан келадиганлар учун чегара назоратини кучайтирди

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун чегара назоратини кучайтирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, чегарада термометрия ва эмланиш сертификатлари мавжудлигини текшириш жорий этилган.

«Коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида чегараларда – аэропортлар, ерусти назорат пунктларида чора-тадбирлар кучайтирилди, Тожикистонга келган барча фуқаролар термометриядан ўтказилади ва эмланганлик сертификатлари текширилади», деган вазирликнинг фавқулодда вазиятлар ва шошилинч тиббий ёрдам бошқармаси бошлиғи Наврўз Жафаров.

Унинг сўзларига кўра, бу биринчи навбатда Қозоғистон ва Ўзбекистон, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари ва Туркиядан келаётган фуқароларга таъсир қилади.

«Мамлакатга кириш учун ҳеч қандай чекловлар жорий этилмаган», — дейди расмий ва мамлакатда ҳозирда бирорта ҳам коронавирус аниқланмаганини айтган.

Аввалроқ Тожикистон ва Ўзбекистон чегара демаркациясини муҳокама қилганди. Шунингдек, Тожикистонда миллатига кўра камситишга қарши қонун қабул қилинганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди