Тўқаев Қозоғистондан Россияни четлаб ўтган ҳолда нефть сотишни йўлга қўйишни топширди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатдан Россияни четлаб ўтган ҳолда нефть сотишни йўла қўйишни топширди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Kremlin.ru»

Унинг сўзларига кўра, энг устувор йўналиш Транскаспий йўналиши ҳисобланади. Президент «КазМунайГаз» миллий нефть-газ компаниясига уни амалга оширишнинг энг мақбул вариантини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган. Транскаспий халқаро транспорт йўналиши Хитойдан бошланади, Қозоғистон Каспий денгизи орқали ўтгандан кейин эса Озарбайжон, Грузия ва Туркияга боради.

Бу мамлакатлардан Европага етказиб беришни амалга ошириш мумкин. Шундай қилиб, бу йўналиш Россияни четлаб ўтиб нефть ва бошқа товарларни сотиш имконини беради. Ўз навбатида, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Тўқаев бу топшириғига муносабат билдирган.

«Бунинг сиёсий мотиви йўқ. Биз диққат билан кузатишимиз керак. Экологик сабабларга кўра тўхтатиб туриш қарори қабул қилингани ҳақидаги хабарларни ўқидик. Шу боис, бу ерда, албатта, қозоғистонлик ҳамкорларимиз билан қўшимча алоқалар талаб этилади», — деган у.

Аввалроқ Тўқаев Россия ҳукумати орденини олишдан бош тортганди. Шунингдек, Қозоғистон президенти Путин билан муносабатларига ойдинлик киритганди.

Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Жаҳон11:57 | 26.9.22
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлаб ўлдирди
Жамият11:30 | 26.9.22
Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлаб ўлдирди