Тошкент вилоятида корхона асоссиз равишда йирик миқдорда солиққа тортилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига Тошкент вилоятида фаолият юритаётган «Безак текистил» МЧЖ (номи ўзгартирилган) мурожаат қилиб Давлат солиқ бошқармасининг қарорига асосан унга йирик миқдорда қўшимча соилқ ҳисобланганлиги корхона бундан бехабар бўлгани ва мажбурий ижро бюроси ходимлари корхонани мол-мулкини хатлаш учун хабарнома юборганларидан сўнггина бундан хабар топганлигини билдирган.

Фото: «Bugun.uz» / Иллюстратив

Мурожаатда айтилишича, корхона йирик миқдордаги қарздорлик сабабли ўз фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган.

Мурожаатни ўрганиш давомида Давлат солиқ органлари корхона фаолияти юзасидан 3 ой ичида икки маротаба камерал назорат ўтказиб маҳсулот етказиб берувчи корхоналарнинг қўшилган қиймат солиғи гувоҳномалари бекор қилинганлиги сабабли жамиятга нисбатан 400,0 миллион сўмдан кўпроқ қўшимча солиқ ҳисобланиши лозим деган хулосага келган. Жамиятнинг бу корхоналар билан ишлаган даврида уларнинг гувоҳномалари амалда бўлгани инобатга олинмаган ҳолда бирёқлама қарор қабул қилинган.

Вакил девони томонидан Тошкент туманларо Маъмурий судига жамият манфаатида қабул қилинган қарорларни бекор қилиш тўғрисида даъво ариза киритилди ва суд томонидан солиқ органларининг қарорлари ноқонуний қабул қилинган деб ҳисобланиб бекор қилинди. Айни вақтда корхона тўлиқ қувват билан ишини давом эттирмоқда.

Бизнес Вакил девони матбуот хизмати

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди