Америкалик таҳлилчилар Россиянинг урушдаги янги режаларини тасвирлади

Америка урушни ўрганиш институти таҳлилчилари Россиянинг Украинадаги уруш бўйича янги режаларини тасвирлади.

Фото: «BBC»

Таҳлилга кўра, Кремль Украинани денацификация, демилитаризация ва нейтраллаштиришга интилмоқда. Россиянинг фронтдаги маълум ҳарбий муваффақиятсизликлари ҳам бу мақсадларни ўзгартира олмагани таъкидланган. Таҳлилчилар Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг 5 июль кунги баёнотини таҳлил қилиб, шундай хулосага келган.

«Россия президенти Владимир Путиннинг 24 февралдаги нутқидаги ‘махсус операция’ни оқлайдиган мақсадлар деярли такрорланди. Тахминан беш ойдан кейин Патрушевнинг Путиннинг дастлабки мақсадларини такрорлаши Кремль Луганскдаги сўнгги ютуқларини ‘махсус операция‘нинг дастлабки мақсадларига эришиш учун етарли деб ҳисобламаслигидан далолат беради.

Патрушевнинг баёноти шуни кўрсатадики, Россия ҳарбий раҳбарияти Донецк ва Луганскдан ташқарида олдинга силжишда давом этади ва Кремль Украинанинг анча катта қисмларини қўлга киритиш ниятида узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда», — дейди мутахассислар.

Таҳлилчиларга кўра,  Патрушев Путиннинг яқин ишончли одами ҳисобланади, шу учун унинг оммавий изоҳларида Кремль раҳбари позициясидан четга чиқиши даргумон.

Бундан ташқари, институт таҳлилчилари Украина Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Александр Мотузяникнинг баёнотига таяниб, Россия армиясининг маълум бўлинмалари Славянскка юришга тайёрланаётганини прогноз қилган.

Аввалроқ Зеленский Россия Украинани бошқа мамлакатларни босиб олиш учун восита сифатида кўришини айтганди. Шунингдек, Лукашенко Россияни ядро қуролидан фойдаланишга тайёр бўлишга чақирганди.

Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:35 | 1.10.22
Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади