Буюк Британия ва АҚШ катта хавф туғдирувчи давлатни маълум қилди

Буюк Британия ва АҚШ хавфсизлик хизматлари раҳбарлари Хитойни энг катта таҳдид деб атади. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Хавфсизлик раҳбарлари қўшма нутқ сўзлаб, Хитойдан келаётган таҳдид ҳақида гапирган. Федерал қидирув бюроси директори Кристофер Рей Хитойни «иқтисодий ва миллий хавфсизликка узоқ муддатли энг катта таҳдид» деб атаган ва мамлакатни сиёсатга, жумладан, яқинда ўтган сайловларга аралашишда айблаган.

Британия хавфсизлик хизмати раҳбари Кен МакКаллум сўнгги уч йил ичида Хитой фаолиятига қарши кураш бўйича ишини икки баравар оширганини таъкидлаган. Хитой коммунистик партияси фаолияти билан боғлиқ текширувлар эса 2018 йилга нисбатан етти баробар кўпайганини қўшимча қилган.

Рей бизнес раҳбарларини Хитой ҳукумати бир қатор воситалардан фойдаланган ҳолда «технологияларини ўғирлашни мақсад қилгани» ҳақида огоҳлантирган. У, шунингдек, Хитой кибержосусликдан «катта миқёсдаги фирибгарлик ва ўғрилик» учун фойдаланаётганини ва унинг хакерлик дастури бошқа барча йирик мамлакатларнинг умумий дастуридан устун эканини айтган.

Аввалроқ Хитой дунёдаги тинчлик учун асосий таҳдид нималигини эълон қилганди. Шунингдек, Тожикистон президенти дунё учун хавф солаётган асосий таҳдидни айтганди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди