«Евроосиёда фаровонлик ва барқарорликни таъминлашда ноёб туристик ва маданий майдонни яратишда сизга катта умид билдирамиз» — Чжан Мин

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети битирувчиларига видеотабрик йўллади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Reuters»

Ташкилот бош котиби нутқи давомида битирувчилар минтақада фаровонлик ва барқарорликни таъминлаш учун Евроосиёда ноёб сайёҳлик ва маданий макон яратишига катта умид қилишини билдирган.

«Ҳурматли битирувчилар, сизларни ‘Ипак йўли’ халқаро туризм ва маданий мерос университетини битирганингиз билан табриклашдан мамнунман.

Туризм соҳасида мазкур олий таълим муассасасини очиш ташаббуси ШҲТнинг Синдао шаҳрида бўлиб ўтган саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган эди. Ўзбекистон ҳукумати ташкилотга аъзо мамлакатларнинг ҳар бири учун туризм ва маданий мероснинг илмий базасини ривожлантириш бўйича катта ишларни амалга оширди.

Шу муносабат билан ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида туризмнинг маданий-маърифий, диний, рекреацион ва бошқа турларини ривожлантириш имкониятларини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Мамлакатларимизнинг ўзига хос хусусиятлари халқларимизнинг битмас-туганмас табиий, маданий ва тарихий меросидир.

Биз бу имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишимиз керак. Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида ташкилотга аъзо саккиз давлат раҳбарлари ШҲТ билан маданий-гуманитар ҳамкорликни изчил ривожлантириш муҳим эканлигини таъкидладилар. Сизнинг университетингиз эса бу жараёнлардаги асосий платформалардан биридир.

Туризмнинг вазифаси — маданий алоқалар жараёнида шахслараро, давлатлараро ва бошқа алоқаларни ўрнатиш ҳамда одамларнинг маданият ва тарихни ҳис қилиши учун имконият яратишдан иборат.

Ҳурматли битирувчилар, чин қалбимдан сизга касбий ўсиш ва ғояларингизнинг амалга ошишини тилайман. Биз, минтақада фаровонлик ва барқарорликни таъминлаш учун Евроосиёда ноёб сайёҳлик ва маданий макон яратишингизга катта умид боғлаймиз», — деди ШҲТ бош котиби Чжан Мин.

Эслатиб ўтамиз, 6-июл куни Президент ташаббуси билан Самарқандда ташкил этилган “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетининг илк битирувчиларига дипломлар топширилганди. Унда Азиз Абдуҳакимов ва Эркин Турдимов иштирок этган.

Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Жаҳон10:48 | 10.8.22
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди