Фарғона аэропортида божхона пости бошлиғи ва ёрдамчилар ушланди

«Фарғона халқаро аэропорти» чегара-божхона пости бошлиғи вазифасини бажарувчи А.С. ўзининг бўйсунувида бўлган ходим Х.Ж. ва маҳаллий фуқаролар билан келишган ҳолда моддий манфаатдорлик эвазига хориждан келаётган йўловчилар номига расмийлаштирилиб олиб келинган жуда кўп миқдордаги товар қимматликларни белгиланган тартибга зид равишда божхона назоратидан ўтказиш билан шуғуллангани маълум бўлди.

Фото: Yandex

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Домодедово–Фарғона йўналишида Москва шаҳридан учиб келган 4 нафар йўловчи номига расмийлаштирилиб олиб келинган, умумий қиймати 276,6 миллион сўмлик товар қимматликларни қабул қилиб олган вақтида фуқаролар — 1991 йилда туғилган А.Н. ва 1995 йилда туғилган Н.А. қўлга олинган. Шунингдек, мазкур товарлар Фарғона шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган тадбиркор Р.Б.га тегишли экани маълум бўлиб, у ҳам ушланган.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, «Фарғона халқаро аэропорти» чегара-божхона пости ходими Х.Ж. ўзининг бошлиғи А.С.нинг кўрсатмасига асосан ушбу товар қимматликларни белгиланган тартибга зид равишда божхона назоратидан ўтказиб юборган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан А.С. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда божхона ходимларининг даромади ва мулки декларация қилиниши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Президент божхона соҳасида 2022 йилда бўладиган ўзгаришларни маълум қилган.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди