NASA Россияни коинотни сиёсийлаштиришда айблади

NASA Россияни Халқаро космик станциядан сиёсий мақсадларда, хусусан, Украинадаги урушни қўллаб-қувватлашда айблади. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар берди.

Фото: «Afp »

Айбловга россиялик космонавтларларнинг ХКСда Донецк ва Луганск байроқларини кўтариб, шу тариқа Луганскнинг «озод қилинганини» нишонлагани сабаб бўлган. Бунга жавобан, «Роскосмос» бош директори Дмитрий Рогозин Россия томони ХКСнинг ўз сегментида керакли ва фойдали деб ҳисоблаган ҳамма нарсани қилишини айтган.

«Бизни жим бўлишга чақириш ва бармоқ билан таҳдид қилиш керак эмас! Биз зарур ва фойдали деб ҳисоблаган барча нарсани рус сегментида қиламиз», — деб ёзган у Telegram’даги каналида.

NASA раҳбари Билл Нельсон коинот Ер юзида содир бўлаётган воқеаларга қарамай, Америка Қўшма Штатлар ва Россия умумий мақсадда бирга ишлаши мумкин бўлган ягона майдон экани ҳақидаги ғояни бир неча бор илгари сурган.

Аввалроқ Россия ва Хитойнинг космосдаги фаолияти хавфли деб баҳоланганди. Шунингдек, Россия, АҚШ ва Хитойнинг космосдаги тахминий уруши баҳоланганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди