Ўзбекистонда 2021 йилда йўл ҳаракати қоидабузарлиги бўйича 410 млрд сўм жарима ундирилди

Ўзбекистонда 2021 йилда йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 1 триллион 58 миллиард сўмлик жарималар қўлланилиб, шундан 410 миллиард сўми ундирилди ва бюджетга 227 миллиард сўм ажратма қилинди. Бу ҳақда Сенатнинг 8 июль кунги ялпи мажлисида маълум қилинди.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Қайд этилишича, қолган маблағлар йўқ бўлиб кетмаган, ундириш жараёнида ёки қайта кўриб чиқилаётган бўлиши мумкин.

«Маълумки, Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги Ҳукумат ҳисоботи юзасидан Ҳисоб палатаси хулоса беради. Ана шу хулосага кўра, 2021 йилда ҳисобланган солиқлар, қўлланилган солиқ имтиёзлари ва преференсиялари, солиқ қарзи, уларни ундирувчанлик даражаси, давлат активларининг ўзгариши, шу жумладан реализасия қилинган активлар ва уларнинг сотилишидан тушган тушумлар тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмаган.

Натижада қатор муҳим масалалар, хусусан вазирлик ва идоралардаги махсус жамғармаларга тушумлар, улардан фойдаланиш ҳолати, бюджетга ажратмалар бўйича саволларга ҳисоботнинг ўзидан жавоб топа олмаяпмиз.

Масалан, таҳилларга кўра, биргина йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун ўтган йилда 1 триллион 58 миллиард сўмлик жарималар қўлланилиб, шундан 410 миллиард сўми ундирилган ва давлат бюджетига 227 миллиард сўм ажратма қилинган.

Тўғри, қолган маблағлар йўқ бўлиб кетмаган, ундириш жараёнида ёки қайта кўриб чиқилаётган бўлиши мумкинлигини тушунамиз. Биз очиқлик, шаффофлик ҳақида гапиряпмиз. Парламент аъзоларига, қолаверса, жамоатчиликка тушунарли бўлиши учун маълумотлар батафсил очиб берилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди», — дейди Танзила Норбоева.

Эслатиб ўтамиз, 8 июль кунги ялпи мажлисда Сенат раиси Танзила Норбоева Қорақалпоғистондаги ҳолатларга муносабат билдирганди. Унинг сўзларига кўра, айрим кучларнинг қанчалик харакат қилишига қарамасдан, бўлиб ўтган бу ҳодисалар ҳеч қачон халқ бирдамлигига рахна сола олмайди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма