Ўзбекистонда нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластери ташкил этилди

Президентнинг «Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Келтирилишича, қарор билан Нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластери ташкил этилган. Нефть ва газ соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш таълим кластерининг асосий фаолият йўналишларидан ҳисобланади.

Таълим кластери доирасида: мактаб ўқувчиларини ишлаб чиқариш корхоналари учун устувор касбларга йўналтириш мақсадида:

  • аниқ ва табиий фанлар бўйича ихтисослаштирилган ўқув режаси жорий қилинади;
  • ишлаб чиқариш ташкилотлари томонидан мактаб ўқувчилари учун экскурсиялар ҳамда соҳа фахрийлари билан учрашувлар ташкил этилади;

профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқув жараёнини ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан интеграция қилиш йўналишида:

  • фан ва мавзулар амалиётга йўналтирилади;
  • талабаларда мустақил таълим олиш кўникмалари шакллантирилади;
  • хорижий тилларда ўқитиладиган мутахассислик фанлари улуши оширилади.

2022/2023 ўқув йилидан Таълим кластери таркибига кирувчи:

  • профессионал ва олий таълим ташкилотларида нефть ва газ соҳаси бўйича таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчилар ва талабалар учун ишлаб чиқариш корхоналарининг стипендиялари жорий этилади;
  • ишлаб чиқариш корхоналарининг камида 5 йил иш стажига эга ходимларини “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тавсияномаси асосида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, кейинчалик ўзи ишлаб турган корхонада камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида мақсадли ўқитиш тартиби жорий этилади.

Аввалроқ Тошкент шаҳрини ободонлаштириш, аҳолига сервис хизматларини кўрсатиш бўйича алоҳида қарор қабул қилиниши хабар берилганди.

Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди