13:50 | 08.07.22 628

Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов лавозимидан озод этилди

Бунинг сабаби маълум қилинди

Президент фармонига мувофиқ Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, унинг саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу фармон қабул қилинган.

Маълумот учун, 2018 йил 6 августдаги фармонга мувофиқ, Президент девони деб юритилган тузилма Президент администрацияси деб атала бошлаган. Президент девонини бошқариб келган Зелимхон Ҳайдаров ўрнига ўшанда янги раҳбар этиб Зайнилобиддин Низомиддинов тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинганди. ТИВ раҳбари бўлиб келган Комилов Абдулазиз Ҳафизович Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Шунингдек, Алишер Султонов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан энергетика вазири лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берганди.