Президент Қорақалпоғистон аҳолиси саломатлигига оид қарор имзолади

Президент «Қорақалпоғистон Республикасида 2022–2024 йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада кучайтириш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Тelegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:

  • Қорақалпоғистон Республикасида сурункали касаллиги ва ногиронлиги мавжуд бўлган болалар учун 120 ўринли Болалар тиббий реабилитация маркази;
  • 80 ўринли Болалар фтизиатрия санаторийси;
  • Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибида 20 ўринли хирургия бўлими;
  • Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлими негизида академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиали;
  • Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибида мавжуд ўринлар доирасида умидсиз оғир беморлар учун 20 ўринли паллиатив ёрдам кўрсатадиган бўлим (хоспис).

2022 йил якунигача:

  • бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда қўшимча 34 та маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилади;
  • тез тиббий ёрдам хизмати 63 та янгитез тиббий ёрдам махсус автотранспортлар билан таъминланади.

2022 йил 1 сентябрдан:

  • кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиника филиаллари негизида 16 та оилавий шифокор пунктлари ташкил этилади;
  • болалар орасида кўп учраётган касалликларни эрта аниқлаш мақсадида 2–10 ёшли болалар орасида гельминтоз, 12–15 ёшли қизлар орасида камқонлик касаллиги бўйича скрининг дастурлари жорий этилади.

Қарорга кўра, соғлиқни сақлаш вазирининг Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди. Вазир ўринбосари ўз фаолиятини устувор тарзда Оролбўйи минтақасида ташкил этади ҳамда соҳага оид муаммоларни шаҳар ва туманларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда жойида ҳал этиб бориш учун тегишли чоралар кўрилишини таъминлайди.

2022 йил 1 июлдан лепрозорийларда ишлайдиган барча ходимларнинг лавозим маошига 50 фоиз миқдорида устама белгиланади.

Қарорга кўра:

  • камида 3 йиллик иш стажига эга оилавий шифокорларни бирламчи бўғинда тор соҳа мутахассиси сифатида ишлаши учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қайта тайёрлаш курсларида ўқитилади;
  • тиббиёт ОТМ битирувчилари ҳамда тиббиёт муассасалари мутахассисларини тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизматида ишлаши учун Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайта тайёрлаш курсларида ўқитилади;
  • 2022–2024 йилларда камида 75 нафар тиббиёт ходимлари нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юборилади.

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикасида 2022–2024 йилларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдамининг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Мавзуга доир: Ҳудудлар қиёфаси ўзгариб, аҳоли турмуш даражаси ўсди: Қорақалпоғистонда 6 йилда қандай ишлар амалга оширилди?

Аввалроқ Қорақалпоғистонда 110 минг ҳонадонни «свет» билан таъминлайдиган шамол электр станцияси қурилиши ҳақида хабар берилганди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади