Қашқадарёда жиноят қидирув бўлими ходими 6000 доллар пора билан ушланди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида жиноят қидирув бўлими ходими 6000 доллар пора олиб, воқеа жойидан қочмоқчи бўлганда ушланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Шаҳрисабз шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими ходими 6000 доллар билан қўлга олинган.

Келтирилишича, ходим ариза билан мурожаат қилган фуқаронинг шикоятини қонуний тартибда ўрганмаган. Ходим жабрланувчининг бошқа бир фуқарога ер майдони сотиб олиш учун берган 27 000 ва у ерда амалга оширган қурилиш ишлари учун сарфлаган 13 000, жами 40 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ундириб беришда ёрдамлашишини айтган

У бунинг эвазига дастлаб 4500 доллар олган, сўнгра яна 6000 доллар сўраган. Ходимнинг тезкор тадбир вақтида воқеа жойидан қочишга ҳамда далилий ашёни (пул) яширишга уринган ҳаракатлари жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади. Ҳозирда ходимга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада ЙПХ ходими пора олиб, қочиб кетгани акс этган ҳақида видеохабар тарқалганди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан изоҳ берганди.

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади