13:43 | 08.07.22 165

Қурбон ҳайити муносабати билан пойтахтда айрим кўчалар ёпилади — рўйхат

Заруратга қараб бошқа кўчалар ҳам қисман ёпилиши мумкин

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан пойтахтда 9 июль куни соат 00:00 дан соат 07:00 га қадар айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Жумладан,

Олмазор тумани:

Ҳазрати имом масжиди олдидаги Қорасарой кўчасининг Абдулла Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчасигача бўлган қисми.

Чилонзор тумани:

  • «Нoвза» масжиди олдидаги Бунёдкор 2-даражали йўлининг Муқимий кўчасидан Байналмилал кўчасигача бўлган қисми;
  • Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди одидаги Сўгаллиота кўчасининг Бунёдкор кўчасидан А.Тўқай кўчасигача бўлган қисми.

Шайхонтоҳур тумани:

  • Хўжа Аламбардор масжиди олдидаги Камолон кўчасининг Бунёдкор кўчасидан Каттабоғ 6-тор кўчасигача бўлган қисми;
  • Шайх Зайниддин масжиди одидаги Кўкча дарбоза кўчасининг Нурафшон кўчасидан Бешқайроғоч кўчасигача бўлган қисми.

Юнусобод тумани:

  • «Минор» масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Шароф Рашидов кўчасидан Кўргазма кўчасигача бўлган қисми;
  • Мирза Юсуф масжиди олдидаги Боғишамол кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчасидан Бодомзор йўли кўчасигача бўлган қисми.

Яккасарой тумани:

Усмон бин Мазъун масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Қушбеги кўчасидан Чўпон ота кўчасигача бўлган қисми.

Яшнобод тумани:

Ислом ота масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчасининг Толимаржон кўчасидан Абдурауф Фитрат кўчасигача бўлган қисми.

«Шу билан бир қаторда, шароит тақазо этганда шаҳримиздаги бошқа жоме масжидлари атрофидаги кўчалар ҳам қисман ёпилиши мумкинлигини маълум қиламиз. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ «Ёшлар куни» тадбирлари доирасида ўтказиладиган «Янги нафас» ёшлар марафони муносабати билан 25–26 июнь кунлари пойтахтдаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилиши айтилганди.