Россиядаги миграция марказида ўзбекистонлик йигитга куч ишлатилди — видео

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг Воронеж шаҳридаги миграция марказида ўзбекистонлик меҳнат мигранти билан юз берган ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Унга кўра, видеодаги ҳодисани 28 июнда Воронеж миграция маркази биносида Ўзбекистон фуқароси М.И. тасвирга олган ва агентликнинг Воронеждаги вакилига 1 июлда тақдим этган. Мамлакатнинг Москва шаҳридаги бош консулхонаси билан ҳамкорликда видеодаги фуқаро шахси аниқлаштирилиб, 4 июлда учрашув ташкил этилган.

Фуқаро А.Ғ. 2022 йил 1 июнда ишлаш мақсадида Воронеж шаҳрига боргани, ҳужжатларини расмийлаштириш учун 28 июнда миграция марказида бармоқ излари топшириш жараёнида масъул ходим томонидан куч ишлатилгани ва соғлиғидан шикояти йўқлигини маълум қилган. Ушбу ҳодиса батафсил ўрганилиб, қўшимча маълумотлар билан тегишли органларга нота киритилган.

Аввалроқ Миграция агентлиги Россиядаги ёнғинда ўзбекистонликлар ҳалок бўлганини тасдиқлаганди. Шунингдек, Россияда ишловчи ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳимояси қандай таъминланиши ҳақида маълумот берилган.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди