Шавкат Мирзиёев геология соҳасига оид йиғилиш ўтказди — фото

Шавкат Мирзиёев 8 июль куни геология соҳасидаги натижалар ва йил якунигача бўлган режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлиишича, геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси охирги йилларда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди. Жумладан, замонавий технологиялар жорий қилингани натижасида геологик ўрганиш ва бурғилаш ишлари ҳажми 1,5 баробаргача ошгани айтилди.

Ерости қазилмаларига солиқ ставкалари пасайтирилиб, соҳада хусусий инвесторларга йўл очилди. Конларни аукцион орқали сотиш ҳисобига, 1 миллиард 400 миллион доллар инвестиция киритиш бошланди.

Геология фанлари университети ташкил этилиб, фаолияти замонавий технологиялар ва илғор методикалар асосида йўлга қўйилди. 2022 йил 19 май куни бўлган тақдимотда Президент «Навоийуран» давлат корхонасини трансформация қилиш, уран захирасини ошириш бўйича топшириқлар берган эди. Бугун шу борада бошланган ишлар, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ҳақида ахборот берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Унга кўра, технологик жараён ва молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга ўтказиш, уран ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда захирасини 2030 йилгача 2 баробар ошириш режалаштирилган.

Давлат раҳбари бу ишларни самарали ташкил этиш учун корхонада лойиҳа офиси очиш, чет эллик мутахассисларни жалб қилиб, кадрлар малакасини ошириш кераклигини таъкидлади.

Рангли ва ноёб металли конларни ўзлаштириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Бу борада геологик қидирув майдонлари кенгайтирилган. Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳузурида «Янги кон» компаниясини ташкил этиш кўзда тутилган. Бу компания литий, алюминий, магний, графит ва бошқа нодир металларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари ижросини ташкиллаштиради.

Сўнгги йилларда 21 та туманда ерости сувининг сатхи 20 метргача пасайиб кетган. Жойларда айримлар буни тушуниб етмай, ундан хўжасизларча фойдаланмоқда. 2021 йилнинг ўзида 1 минг 200 та ноқонуний қудуқ бурғилаш ҳолати аниқланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу боис Президент ерости сувларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш бўйича топшириқлар берган эди. Айни мақсадда ерости сувларини самарасиз ишлатганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Шунингдек, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ерости суви захирасини ошириш чоралари кўрилаётгани айтилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий қилиш, Қашқадарёда бу бўйича кластер ташкил этишга қаратилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

«Умуман, геология иқтисодиётнинг ўсишига асосий туртки берадиган соҳа. Бу борадаги салоҳиятини тўлиқ ишга солиш керак», — деди давлат раҳбари.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев кимё саноатига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишгани ҳақида маълумот берилганди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди