ССВ ярим йилда тез ёрдамга қанча чақириқ келиб тушганини маълум қилди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь–июнь ойларида тез ёрдамга жами 6 миллион 245 минг 280 та чақириқ келиб тушди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумотларга кўра, шундан 570 минг 817 нафар бемор шифохоналарга госпитализация қилинган. Энг кўп мурожаат Фарғона (719 341 та), Андижон (666 206 та), Тошкент вилояти (623 095 та) ва Тошкент шаҳри (622 578 та) ҳиссасига тўғри келган.

Таққослаш учун, 2021 йилнинг январь–июнь ойларида тез тиббий ёрдам хизматига жами 5 миллион 811 минг 380 та чақириқ келиб тушган эди.

«Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида тез ёрдамга коронавирусга чалинган ва касалликка гумон қилинган беморлар бўйича 11 минг 157 та чақириқ келиб тушди. Сўнгги ҳафталарда юртимизда касалланиш ҳолатлари ва 103 хизматига мурожаатлар сони ортиши кузатилмоқда. Шу боис айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб ихчамлаштирилган тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этиляпти. Бу эса чақирув манзилларига ўз вақтида етиб бориш ва кечикишларнинг олдини олишга хизмат қилади», — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тез тиббий ёрдам хизматини мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Юлдашев.

Аввалроқ Ўзбекистонда тез ёрдам бригадаларини беморгача масофанинг яқинлигига қараб йўналтириш йўлга қўйилиши маълум қилинганди. Шунингдек, ушбу тизимдаги энг катта муаммо нима экани айтилган.

Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото