Танзила Норбоева Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди

Олий Мажлис Сенатининг 8 июль куни бўлиб ўтаётган йигирма саккизинчи ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева Қорақалпоғистондаги ҳолатларга муносабат берди.

Фото: «Bugun.uz»

Унинг сўзларига кўра, айрим кучларнинг қанчалик харакат қилишига қарамасдан, бўлиб ўтган бу ҳодисалар ҳеч қачон халқ бирдамлигига рахна сола олмайди.

«Содир бўлган бу ҳолатдан ҳаммамиз ўзимизга тўғри хулоса чиқаришимиз ва ўз ишимизни қайта кўриб чиқишимиз лозим бўлади. Куни кеча Президентимиз ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратди. Аввало бу воқеалар барча масалалар халқ билан ҳамнафас тарзда ва ўз вақтида ечилишига барча давлат органлари ва идораларининг кучи ва ресурларини жалб қилиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Шунингдек, аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммо ва масаланинг катта ва кичиги бўлмайди. Уларнинг ҳар бирини ечими муҳимдир», — дейди раис.

Норбоева ҳар қандай кичик деб қаралган масала ўз ечимини топмаган тақдирда, албатта, бир куни катта муаммога айланиши, халқ вакиллари сифатида бундай ҳолатга йўл қўйилмаслиги учун биринчи навбатда ўзлари маъсул экани, ишларини танқидий қайта кўриб чиқиш лозимлигини қайд этди.

«Фурсатдан фойдаланиб, Қорақалпоғистондаги воқеаларда қурбон бўлган ҳамюртларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига ўзим ҳамда сенаторларимиз номидан ҳамдардлик билдираман ва сабр тилайман, шифохоналарда даволанаётган фуқарорларимизга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилаймиз. Юртимиз доим тинч ва осойишта, халқимиз фаровон бўлсин!» — деган у.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёв Нукусдаги воқеаларда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирганди. Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон воқеалари юзасидан расмий баёнот берган.

Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади