ТИВ Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди

Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Президентнинг Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022-йил 3-июлдан 2-августга қадар фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги «Даут-ота–Тажен» (автомобиль) ўтиш пунктида фуқаролар ва енгил транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилган. Шу билан бирга, ушбу пункт нуқтаси орқали йирик юк ташувчи автомобилларнинг ўтишига рухсат берилади. Бундан ташқари, «Нукус-Бейнеу–Нукус» йўналиши бўйича темир йўл алоқаси ҳам тўхтатилган.

Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари Ўзбекистонга Ўзбекистон–Қозоғистон давлат чегарасидаги «Даут-ота»дан ташқари ўтиш пунктлари орқали келишлари мумкин. Шунингдек, «Ақтау–Нукус», «Ақтау–Урганч», «Олмаота-Тошкент», «Олмаота-Самарқанд» ва «Нур-Султон–Тошкент» йўналишларидаги ҳаво қатнови ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари маслаҳат учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:

  • Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси (Нур-Султон шаҳри) – 8 (717) 295-45-87;
  • Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси– 8 (727) 390-26-16, 8 (727) 299-20-70;
  • Ўзбекистоннинг Оқтау шаҳридаги Бош консулхонаси – 8 (729) 277-71-17.

Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати Қорақалпоғистонда 1–2 июль кунлари бўлиб ўтган тартибсизликлар бўйича расмий баёнот эълон қилганди.

Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров
Жамият, Қорақалпоғистон18:42 | 17.8.22
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров