UNWTO бош котиби «Ипак йўли» университети битирувчиларига видеотабрик йўллади

Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети битирувчиларни самимий қутлади. Бу ҳақда туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов хабар берди.

Фото: «CND»

Таъкидланишича, инсонларга сармоя киритиш Ўзбекистонда туризм соҳаси янада ўсишига ёрдам беради. Туристлар оқими барқарор бўлиши учун эса янги ғоялар керак бўлади.

«Ҳурматли талабалар, сизларни битирув оқшомингиз билан чин дилдан табриклайман. ЪИпак йўлиъ халқаро туризм ва маданий мерос университети ташкил этилгани Ўзбекистон ҳукуматининг туризм соҳасига қаратаётган эътибори нақадар юксак эканлигини англатади.

Таълим бизнинг устувор вазифаларимиздан биридир. Инсонларга сармоя киритиш Ўзбекистонда туризм соҳаси янада ўсишига ёрдам беради. Туристлар оқими барқарор бўлиши учун эса янги ғоялар керак. Ишончим комилки, ушбу университет аллақачон олдимиздаги энг катта муаммоларга янги ечимлар топишда муҳим марказга айланади. Бу эса Ўзбекистонга фаровон келажак қуришда ҳам ёрдам беради.

Бугунги ёшлар ўзларининг доимий ривожланиши учун барқарор ва тинч дунёни хоҳлашади. Уларнинг умидларини рўёбга чиқариш, имконият доирасини кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга. Сиз, азиз талабалар бундан кейин ҳам она юртингиз ва халқингиз равнақига ҳисса қўшишингизга ишонаман.

Сизларни яна бир бор битирув оқшомингиз билан табриклайман ва барчангизнинг кейинги фаолиятингизга катта муваффақиятлар тилайман», — деди Пололикашвили ўз табригида.

Шуниси муҳимки, бу UNWTO даражасидаҳи йирик ташкилот раҳбарининг Ўзбекистон олий ўқув юрти битирувчиларига йўллаган илк табригидир.

Маълумот учун, Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO)нинг навбатдаги бош ассамблеяси 2023-йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда ўтган йили Испаниянинг Мадрид шаҳрида ўтказилган UNWTO 24-сессиясида эълон қилинган эди. Ўзбекистон овоз йиғиш жараёнида Португалия ва Мисрни ортда қолдирган.

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 6-июл куни Самарқандда ташкил этилган «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетининг илк битирувчиларига дипломлар топширилган.

Унда бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири, «Ипак йўли» халқаро туризм университети ректори Азиз Абдуҳакимов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этган.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди