Халқ таълими тизимида ярим йилда қанча масъул ишдан олинди?

Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўтган 6 ойида ишидаги хато ва камчиликлар учун қанча халқ таълим масъуллари лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги маълумот берди.

Фото: Халқ таълим вазирлиги

Қайд этилишича, 6 ой давомида ўз лавозим мажбуриятлари ва меҳнат фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун 3 та ҳудудий бошқарма бошлиғи, 9 нафар бошқарма бошлиғи ўринбосари, 28 нафар туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Шунингдек, бир қатор вилоят, туман ва шаҳар халқ таълими раҳбарларига хайфсан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Таъкидланишича, Халқ таълими вазирлигида вазир Бахтиёр Саидов бошчилигида навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, Жамоатчилик кенгаши вакиллари, вазирлик мутасаддилари, республика ташкилотлари, ҳудудий халқ таълими бошқармалари раҳбарлари иштирок этган.

Йиғилишда Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлари самарадорлиги, 2-ярим йилликдаги долзарб вазифалар, мавжуд камчиликлар, уларнинг ечимига оид таклифлар ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги ва истиқболдаги вазифалар муҳокама этилган.

Аввалроқ олий таълим тизимида 9 ойда қарийб 14 миллиард сўмлик молиявий камчилик аниқлангани айтилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда халқ таълими объектларининг неча фоизи интернет тармоғига улангани маълум қилинган.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма