Хитой Тайван атрофида жанговар машқлар ўтказмоқда

Хитой армияси Тайван атрофида кўп бўлинмали қўшма жанговар тайёргарлик, патруль ва жанговар машғулотлар ўтказмоқда. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Taiwan News»

ХХР Мудофаа вазирлиги расмийси У Цянь машқлар АҚШ ва Тайваннинг «провокацияларига» жавобан ташкил этилганини айтган. Хитойнинг бир нечта қирувчи самолётлари 8 июль куни Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтган. АҚШнинг катта сенатори, республикачи Рик Скотт 6 июлда Тайванга ташриф буюрган ва 8 июлда Тайван президенти Цай Инвэнь билан учрашган.

«АҚШ томонининг бу ҳаракати ‘Ягона Хитой’ тамойили ва учта Хитой-АҚШ қўшма баёноти қоидаларини жиддий равишда бузади, муносабатларининг сиёсий пойдеворига жиддий путур етказади, икки мамлакат ҳарбий кучлар ўртасидаги муносабатларга ва Тайван бўғози минтақасидаги кескинликка салбий таъсир қилади.

Хитой армияси ҳар доим урушга тайёр ва ташқи кучлар аралашуви ҳамда Тайван мустақиллигига бўлган сепаратистик уринишларнинг қатъий олдини олиш, миллий суверенитет ва ҳудудий яхлитликни қатъий ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўради», — дея Хитой расмийси АҚШ сенаторнинг ташрифини баҳолаган.

Тайпейда президент Цай Инвэнь билан учрашгандан сўнг, сенатор Скотт журналистларга Россия президенти Владимир Путиннинг Украинадаги ҳаракатларидан сўнг «дунё ўзгарган»ни айтган.

«Биз ҳаммамиз эркинликни ҳимоя қилишимизга ишонч ҳосил қила оламиз. Менимча, Тайван RIMPAC’да (дунёдаги энг йирик халқаро денгиз машқлари) қатнашса фойдали бўларди ва умид қиламанки, келажакда шундай бўлади», — деган Рик Скотт.

«Тайван Ҳинд-Тинч океани минтақасининг барқарорлиги ва фаровонлигини биргаликда ҳимоя қилиш учун АҚШ билан яқин ҳамкорликни давом эттиради», — деган Тайван презинденти АҚШ сенаторига.

Аввалроқ Хитой G7 давлатларини Тайван ишига аралашмасликка чақирганди. Шунингдек, Хитой АҚШ самолётининг Тайван узра парвоз қилганига норозилик билдирган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди