Хитой Украинадаги урушни ҳал қилишга ёрдам беришини таъкидлади

Хитой Украина муаммосини тинч йўл билан ҳал этишда ёрдам беради. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги баёнотига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Мамлакат ташқи ишлар вазири Ван И россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан Бали оролидаги учрашувда бу ҳақда гапирган.

«Ван И Хитой холис ва адолатли позициясини қўллаб-қувватлашда давом этишини, Украина муаммосини музокаралар йўли билан ҳал қилишга эътибор қаратишини ва инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини айтди», дейилади учрашув якунидаги баёнотда.

Икки давлат ташқи ишлар вазирлари Индонезияга G20 давлатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун келган.

Ван И, шунингдек, ҳозирги дунёдаги беқарор вазиятда Хитой ва Россия давлат раҳбарлари ташқи аралашувга қаршилик кўрсатаётганини айтган. Хитой вазирининг сўзларига кўра, дунёда тобора кўпроқ давлатлар халқаро муносабатлардаги гегемон сиёсатга қарши чиқмоқда ва «бир нечта давлатлар томонидан ўз стандартларига мувофиқ шакллантирилган қоидаларга амал қилиш»га рози эмас.

Россия ТИВ баёнотида икки давлат стратегик ҳамкорликни ривожлантиришда ва ташқи сиёсатни чуқурлаштиришда давом этиши таъкидланган.

«Вазирлар мураккаб геосиёсий вазиятда Россия ва Хитой стратегик ҳамкорликни ривожлантиришда давом этишини таъкидлади. Улар ташқи сиёсатни янада чуқурлаштиришга тайёр эканини тасдиқлади», дейилади баёнотида.

Таъкидланишича, вазирлар Украина ва унинг атрофидаги вазиятга алоҳида эътибор қаратган, Лавров Ван Ига Россия «махсус ҳарбий операцияси»нинг асосий вазифаларини амалга ошириш ҳақида маълумот берган.

«Дипломатлар Украина воқеаси контекстида Ғарб давлатларининг ҳаракатларига баҳо берди. Иккала томон ҳам БМТни четлаб ўтиб, ноқонуний бир томонлама санкциялар қўллашга йўл қўйилмаслигини таъкидлади», дея маълум қилган Россия ТИВ.

Аввалроқ Хитой NATO’нинг унга нисбатан позициясига муносабат билдирганди. Шунингдек, Хитой раиси Украинадаги урушга муносабат билдирганди.

«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жамият23:58 | 9.8.22
ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Жамият23:54 | 9.8.22
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Ўзбекистонда 10 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият23:51 | 9.8.22
Ўзбекистонда 10 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Зеленский ва Путин G20 саммитида учрашиши мумкин
Жаҳон23:31 | 9.8.22
Зеленский ва Путин G20 саммитида учрашиши мумкин
Ўзбекистонда «Agro TV» телеканали ташкил этилади
Жамият23:16 | 9.8.22
Ўзбекистонда «Agro TV» телеканали ташкил этилади