ХВЖ яна глобал иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристалина Георгиева яқин ҳафталарда унинг идораси жорий йилда учинчи бор 2022 йилга глобал иқтисодий ўсиш прогнозини 3,6 фоизга туширишини маълум қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «CGTN»

Георгиеванинг таъкидлашича, апрель ойидан бери глобал иқтисодиётнинг истиқболлари сезиларли даражада ёмонлашган. ХВЖ июль ойи охирида 2022 ва 2023 йиллар учун янгиланган прогнозни эълон қилиши кутилмоқда. Жамғарма раҳбари 2021 йилда жаҳон иқтисодиёти 6,1 фоизга ўсганини қайд этган.

«Апрель ойидан буён прогноз сезиларли даражада ёмонлашди. Биз жуда нотинч сувдамиз», — деган у. Георгиева инфляциянинг янада кенг тарқалиши, фоиз ставкаларининг юқори ўсиши, Хитойнинг иқтисодий ўсиш суръатининг секинлашиши ва Россияга қарши санкцияларнинг кучайишини бунга сабаб қилиб кўрсатган.

Сўнгги иқтисодий маълумотлар баъзи йирик иқтисодлар, жумладан, Хитой ва Россиянинг иқтисодиёти иккинчи чоракда қисқарганини кўрсатган.

«2022 йил оғир бўлади, лекин 2023 йилда бундан ҳам қийинроқ бўлиши мумкин. 2023 йилда рецессия хавфи ортади», — деб таъкидлаган ХВЖ раҳбари.

Рецессия — иқтисодиётда ишлаб чиқаришнинг нисбатан мўътадил, критик бўлмаган пасайиши ёки иқтисодий ўсишнинг секинлашиши.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ХВЖ пандемия даври ва Украинадаги уруш фонида Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 2022 йилда илгари прогноз қилинган 6 фоизга нисбатан 3–4 фоизгача пасайишини маълум қилганди.

Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Жаҳон11:57 | 26.9.22
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото