Янгиер шаҳри ҳокими Илёр Хўжаев вафот этди
Бунга нима сабаб бўлгани маълум қилинди
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ҳокими Хўжаев Илёр Ахмад ўғли бетоблик туфайли вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Илёр Ахмадович 1977 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1999 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
Гулистон шаҳар, Боёвут тумани Молия бўлими раҳбари, Гулистон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари каби турли лавозимларда фаолият юритган.
Аввалроқ Ангрен шаҳри ҳокими Нуритдин Абдураҳимов 11 май куни вафот этгани маълум қилинганди. Шунингдек, Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов 2021 йил 18 июль куни вафот этганди.