Янгиер шаҳри ҳокими Илёр Хўжаев вафот этди

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ҳокими Хўжаев Илёр Ахмад ўғли бетоблик туфайли вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Фото: Янгиер шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Илёр Ахмадович 1977 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1999 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Гулистон шаҳар, Боёвут тумани Молия бўлими раҳбари, Гулистон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари каби турли лавозимларда фаолият юритган.

Аввалроқ Ангрен шаҳри ҳокими Нуритдин Абдураҳимов 11 май куни вафот этгани маълум қилинганди. Шунингдек, Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов 2021 йил 18 июль куни вафот этганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди