Япония собиқ бош вазири отиб кетилди — видео

Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэ 8 июль куни Нара шаҳрида сайловолди ташвиқотида сўзлаган нутқи чоғида отиб кетилди. Бу ҳақда «NHK» хабар берди.

Фото: Twitter

Маълум қилинишича, ҳужум оқибатида сиёсатчи кўкрагидан яраланган. Гувоҳлар Абэга камида иккита ўқ узилганини айтган. Собиқ бош вазирнинг ўзи қон кетиши билан касалхонага ётқизилган. Сиёсатчи ҳужумдан кейин ҳушидан кетгани таъкидланган.

Айрим манбаларга кўра, Япониянинг собиқ бош вазирида ҳаёт белгилари қайд этилмаган. Жумладан, сиёсатчининг юраги тўхтаб, ўпкаси ишламай қолган.

Полиция маълумотларига кўра, сиёсатчи ов милтиғи билан орқа қисмидан отилган, ҳужумчи қўлга олинган. Собиқ бош вазирни Нара шаҳрида яшовчи 40 ёшли Тэцуя Ямагами отиб ташлагани маълум бўлган.

Фото: «MASH»

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ироқ бош вазирининг қароргоҳига портловчи моддалар ортилган камикадзе учувчисиз самолёти ҳужум қилганди. Шунингдек, Покистон собиқ бош вазирига суиқасд билан таҳдид қилинганди ва Кариб денгизидаги мамлакат бош вазири намойиш пайтида жароҳатланганди.

«Толибон» Афғонистонда «Ал Қоида» раҳбари ўлдирилганини тан олдими?
Жаҳон15:22 | 13.8.22
«Толибон» Афғонистонда «Ал Қоида» раҳбари ўлдирилганини тан олдими?
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Жамият15:02 | 13.8.22
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди