Япония собиқ бош вазирини отган эркак нима учун бундай қилганини айтди

Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэ 8 июль куни сайловолди ташвиқотидаги нутқида отиб кетилганини хабар қилгандик. Сиёсатчига ҳужум қилган эркак нима учун суиқасд қилганини очиқлади.

Фото: «Getty Images»

Полиция маълумотларига кўра, Абэга ов милтиғи билан орқа қисмига ўқ узилган. Ҳужумчи қўлга олинган ва у Нара шаҳрида яшовчи 41 ёшли Тэцуя Ямагами экани маълум бўлган. У 2004 йилгача Япония ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларининг собиқ денгизчиси бўлган. Жиноятчи полицияга сиёсатчидан норози эканини ва уни ўлдиришни мақсад қилганини айтган.

Япониянинг амалдаги бош вазири Фумио Кисидага кўра, Синдзо Абэнинг аҳволи оғир. «Kyodo» агентлиги сиёсатчида ҳаёт белгилари қайд этилмагани, жумладан, сиёсатчининг юраги тўхтаб, ўпкаси ишламай қолганини маълум қилган. Абэнинг бўйнининг ўнг томонида ўқ жароҳати бор. Бўйин қисмида, шунингдек, кўкрак қафасининг чап қисмида қон кетиши кузатилган.

Синдзо Абэга уюштирилган суиқасд тасвирлари қуйида келтириб ўтилади:

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди